Уткин: Милдронат ҳақида эшитдим, энди уни истеъмол қилиб кўраман
Россиялик футбол шарҳловчиси Василий Уткин бир қатор россиялик спортчиларни жазоланишига сабаб бўлиши мумкин бўлган мельдоний дори воситасини истеъмол қилиб кўришга қарор қилди.
«Бутун дунёда истеъмол қилинадиган яхши ва фойдали дори воситалари у қадар кўп эмас. Бизда бир пайтлари бошқирдча асал ва қайин дарахти шарбати фойдали экани кашф қилинганди. Қабул қилинмаган, айнан кашф қилинганди.
Энг ачинарлиси биз ўзимизникиларни ҳимоя қилишни билмаймиз. Бунинг ўрнига паркет устига чиқволиб, олимпиячилар учун бал ташкил қилиш учун ўзимизнинг методикамиз ва илм-фанимиз ютуқларини ҳимоя қилишга ўтиб оламиз.
Спортчилар экстремал юкламалар натижасида қандайдир дори препаратлари ёрдамисиз ўзларини тиклаб олишлари жуда қийин. Қандай препаратлар билан эканини эса кимдир кузатиб бориши керак.
Ҳозир эса яхши дори воситалари ва спортчиларни ҳимоя қилмаганларни жазолаш керак. Милдронат ҳақида жуда кўп маълумотларни билиб олдим ва юрак мушакларим фаолиятини тартибга солиш учун уни истеъмол қилишга қарор қилдим», – дея таъкидлади Уткин.