Жамият | 16:10 / 11.03.2016
2239
1 дақиқада ўқилади

Хитой чиқиндилар учун янги солиқ тўловини жорий қилмоқчи

ХХР Бутунхитой халқ вакиллари делегатлари йиғилишида атроф-муҳитни ифлослантирувчи корхоналар учун қўшимча солиқ тўловини жорий қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилиш масаласини муҳокама қилинмоқда.

11 март куни бўлиб ўтган матбуот конференциясида ХХР табиатни муҳофаза қилиш вазири Чэнь Цзинин мазкур қонундан кўзланган мақсад, атмосферага чиқинди чиқариш даражасини камайтириш эканини маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа тамойили бўйича: атроф-муҳитни қанча кўп ифлослантирсанг, шунча кўп солиқ тўлайсан, камроқ ифлослантирсанг, камроқ солиқ тўлайсан.

Тошкўмирдан экологик тоза ва юқори самарали фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ҳамда анъанавий қайта ишланмаган кўмирдан фойдаланишни қисқартириш ва кўмирдан газ ва электр қувватига ўтишни рағбатлантириш зарур.

Ҳукумат замонавий чиқинди чиқариш стандартларига мос келмайдиган 3,8 миллион машинани истеъмолдан чиқармоқчи.