Иқтисодиёт | 16:49 / 11.03.2016
2127
2 дақиқада ўқилади

Хитойнинг CNPC компанияси Ўзбекистонда газ конларини тартибга солишга киришди

New Silk Road Oil And Gas ва Хитой миллий нефтгаз уюшмаси (СNPC) ҳамкорлигидаги қўшма корхона Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятидаги газ конларини тартибга солишга киришди.

Қўшма корхона 11 март куни Қоракўл блокида 11та лойиҳавий қудуқ қазиш ҳамда бошқа ишлар учун тендер эълон қилди. Унинг якунлари май ойида маълум бўлади.

"Қўшма корхона аввалига бурғулаш ишларини амалга оширади ва бу ишлар йил охиригача давом этади", дейилади РИА Новости хабарида.

2012 йилнинг июнида CNODC "Ўзбекнефтгаз" билан Устюрт, Бухоро-Хива ва Фарғона ҳудудларидаги 5та инвестиция блокларида геология-қидирув лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишув имзоланган, унга кўра 5 йил давомида 260,2 млн долларлик ҳажмдаги ишлар бажарилиши кўзда тутилганди. Қоракўл блокида 3та кон борлиги аниқланди: Ҳожисаёт, Ҳожидавлат ва Шарқий Олот.

Лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асосига кўра, 2020 йилгача қўшма корхона йилига 1 млрд кубометр газ қазиб чиқариш имкониятига эга бўлади. 2014-2019 йиллар давомида бу лойиҳа учун 277,3 млн доллар инвестиция жалб этилади.