Жамият | 19:27 / 11.03.2016
5476
2 дақиқада ўқилади

Япон фожиаси: беш йиллик хотира

Роппа-роса беш йил муқаддам — 2011 йилнинг 11 март куни Япония тарихида энг даҳшатли воқеа юз берди: мамлакатда бўлган зилзила оқибатида кучли цунами келиб чиқди. Зилзиланинг биринчи тўлқини оқибатида кўтарилган цунами Сендай аэропортини вайрон қилди. Тўрт метрли цунами йўлида учраган ҳар қандай бинони, автомобиль ва бошқа нарсаларни вайрон қилиб ташлади. Табиий офат тўлқини “Фукусима-1” АЭСга ҳам кучли таъсир кўрсатди, радиоактив моддалар атрофга ёйилди.

Техноген ҳалокат туфайли 120 минг киши эвакуация қилинди. Зилзила ва цунами оқибатида 2,5 минг киши нобуд бўлди, 6 минг киши изсиз ғойиб бўлди.

Япония шимолий-шарқида юз берган цунами натижаси

Япония шимолий-шарқида юз берган цунами натижаси

Зилзиладан сўнг кўтарилган тўлқин Ивате префектурасидаги Мияко шаҳрига яқинлашиб келмоқда

Япония шимолий-шарқида юз берган цунами натижаси

Радиациядан тозаланиш учун изолацияда сақланаётган қиз ойна орқали итини томоша қилмоқда. 2011 йил.

Япония шимолий-шарқида юз берган цунами натижаси

“Фукусима”даги қутқарув операцияси

Мияги префектурасининг Сендай шаҳрида 10 метр баландликда келган цунами оқибатида юз берган ёнғин

Япония шимолий-шарқида юз берган цунами натижаси

Япония шимолий-шарқида юз берган цунами натижаси

Япония шимолий-шарқида юз берган цунами натижаси

Цунами вақтида ота-онасидан айрилган қизча қайғуда. 2015 йил.