ZTE корпорацияси Pre5G Massive MIMO технологияси учун тақдирланди
Телекоммуникация саноати учун мобил интернетни ривожлантириш соҳасидаги технологик ечимларни тақдим этувчи жаҳондаги энг йирик ширкатлардан бири ҳисобланган ZTE Corporation Испаниянинг Барселона шаҳрида ўтказилган Mobile World Congress 2016 халқаро кўргазмаси доирасида ташкил этилган Global Mobile Awards 2016 тақдирлаш маросимида мукофотларга эга бўлди.
Жумладан, ZTE Corporation ўзининг Pre5G Massive MIMO технологияси учун мобил технологиялар соҳасидаги энг илғор компанияга топшириладиган Best Mobile Technology Breakthrough Award мукофоти ва 2016 йилнинг тенгсиз мобил технологияси ишлаб чиқарувчиси ва техник директори – Outstanding Overall Mobile Technology-The CTO’s Choice 2016 унвонига эга бўлди.
GSM (GSMA) Ассоциацияси томонидан ўтказилаётган Mobile World Congress 2016 кўргазмаси мобил алоқа саноати соҳасидаги энг муҳим тадбир, GSMA томонидан топшириладиган Global Mobile Awards мукофотлари эса бу соҳадаги энг фахрли ютуқ ҳисобланади.
Мобил интернет асри бошланиши билан мавжуд тармоқларнинг ўтказиш қобилиятини оширишга эҳтиёжнинг кескин ортиши ва жойларда ресурслар етишмаслиги билан боғлиқ зиддият кузатилмоқда. Бундай шароитда ZTE симсиз алоқа самарадорлигини оширишга мўлжалланган Massive MIMO технологиясидан унумли фойдаланиб, тармоқнинг ўтказиш қобилиятини оширишга эришмоқда. Унинг қўлланилиши туфайли тижорат тармоғида бир Pre5G Massive MIMO бирлигининг энг юқори тезлиги сониясига 400 мегабайтдан ошади ва спектрал самардорликни мавжуд 4G тармоқларига нисбатан тўрт-олти баробарга ортишини таъминлайди.
Pre5G Massive MIMO усули қопламани 2D дан 3Dгача кенгайтириш учун нур шакллантириш технологиясига асосланган ва фаол ҳамда кенг оқимни таъминлайди. Ушбу технология жуда самарали бўлиб, кўпқаватли бинолар, катта стадионлар шароитига хотспотлар ва бошқа воситалар орқали мослаштирилиб, нафақат ўтказувчанлик, балки тармоқ фаолияти сифатини оширишга хизмат қилади.
Ушбу мукофот ZTE корпорацияси томонидан тақдим этилган инновацион технологиялар, хусусан Pre5G Massive MIMO технологияси салоҳиятининг яна бир эътирофи бўлди. ZTEнинг Pre5G технологияларидан иборат бозордаги таклифи фойдаланувчиларга 4G асбоб-ускуналарда 5G даражасидаги сифатли алоқага эришиш имкониятини таъминлайди. Ушбу технология Хитой бозорида 2016 йилдан бошлаб сотувга чиқарилиши кутилмоқда.
ZTE — телекоммуникацион асбоб-ускуналар ва уяли телефонларни етказиб берувчи жаҳонда етакчи ширкатлардан бири ҳисобланади. ZTE томонидан симли ва симсиз алоқа, мобил ва фиксацияланган терминаллар бозорининг деярли ҳар бир йўналишида турли-туман юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Бугунги кунда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ZTE ваколатхоналари ва тадқиқот марказлари жойлашган бўлиб, уларда 10 минглаб инсонлар меҳнат қиладилар.
Компания M-ICT стратегияси доирасида мижозларга ишнинг юқори сифатини таъминловчи интеграциялашган янги усулларни тақдим этиш устида ишламоқда. Бу ўз навбатида теллекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасидаги изчил тараққиёт ва конвергенция шароитида кўплаб ютуқларга эришиш имкониятини таъминлайди.
Компания 160 та мамлакат ва минтақага асбоб-ускуналар ва хизматларни етказиб беради ва Осиё-Тинч океани, Жанубий Осиё, Шимолий Америка, Европа, Лотин Америкаси, Африка ва МДҲдаги 500 дан ортиқ алоқа операторларига хизмат кўрсатади.
ZTE ширкати йиллик даромадининг 10%га яқинини тадқиқот ва янги ишланмаларга сарфлаб, телекоммуникацион стандартларни ишлаб чиқувчи кўпгина халқаро ташкилотларда етакчи ўрин тутмоқда.
Хусусан, айни дамда ZTE ширкати иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун 50 дан ортиқ ечимларни таклиф қиляпти. Хитой компанияси шунингдек истеъмолчилар учун мўлжалланган маҳсулотлар – телефонлардан тортиб смартфон ва планшетларгача ишлаб чиқаради. Бу маҳсулотларни Ўзбекистон бозорида бемалол сотиб олиш мумкин. ZTE смартфонларининг асосий дастурий платформаси – ОС Android ҳисобланади.
ZTE шўъба корхонаси Ўзбекистон Республикасида 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Бу давр мобайнида компания Ўзбекистонда телекоммуникация соҳаси ривожига улкан ҳисса қўшиб, илғор коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятини, маҳаллий аҳоли учун иш жойларини тақдим этиб, инсонларнинг коммуникация технологиялари ҳақидаги билимларини ошириб келмоқда.
Ўзбекистон телекоммуникацион операторлари – Beeline, Ucell, «Ўзбектелеком» АК ва бошқалар компания асбоб-ускуналаридан фойдаланадилар. 2013 йилнинг июлида ZTE Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида уяли телефонлар ва улар учун мўлжалланган аксессуарларни ишлаб чиқариш бўйича корхонани ишга туширди. Хозирда уяли телефонлар UZTE бренди остида ишлаб чиқарилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида