Жамият | 09:25 / 12.03.2016
1901
2 дақиқада ўқилади

Афсонавий британ мусиқачиси Кит Эмерсон ҳаётдан кўз юмди

Машҳур британиялик клавишачи ва композитор Кит Эмерсон 71 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Мусиқачининг ўлимига унинг ўз жонига қасд қилгани сабаб бўлган. Мусиқачининг жасади унинг Санта-Моника шаҳридаги уйида полициячилар томонидан топилган, деб хабар берди 11 мартда маҳаллий полиция вакили Руди Камарена.

Камаренанинг айтишича, воқеа сабаблари номаълумлигича қолмоқда.

"Кит Эмерсон ўтган кеча ўзининг Санта-Моникадаги уйида вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қиламиз", деб айтилди мусиқачининг собиқ гуруҳи Emerson, Lake & Palmer гуруҳи берган хабарда.

Гуруҳнинг бошқа иштирокчиси Карл Палмер қуйидаги хабарни тарқатди: "Менинг дўстим ва мусиқадаги оғам Кит Эмерсон вафот этганини билиш жуда аянчли. У жуда нозик дидли мусиқачи эди, унинг мусиқага муҳаббати ва клавишали асбобларда ўйнашга иштиёқи яқин йилларда ҳеч ким томонидан забт этила олмайди".

Мусиқачи рок-мусиқа тарихида энг яхши клавишачилардан бири сифатида эътироф этиларди.