Жамият | 09:31 / 12.03.2016
2316
2 дақиқада ўқилади

Анжелина Жоли ва Бред Питт Лондондаги уйи учун ҳар ой 21 минг доллар тўлайди

ОАВ аниқлаган маълумотларга кўра, Лондонда Анжелина Жоли ва Бред Питт ижарага олувчи уй ойига 21 минг долларни ташкил этади.

Голливуднинг энг таниқли актёрлари ижарага олган Темза қирғоғидаги дала-ҳовли Оқ уй шаклида қурилган. Улкан сарой юлдузларнинг катта оиласини ўзига бемалол сиғдира олади.

Ҳовлида 8та ётоқхона жойлашган. Бундан ташкари, уй атрофида катта ёпиқ бассейн ва спортзал мавжуд. Бундай турар-жойни ижарага олиш – жуда ҳам роҳатли: бироқ унинг ижараси учун юлдузлар ҳар ой 21 минг доллар тўлашларига тўғри келади, деб хабар беради US Weekly.

Лондоннинг қоқ марказида жойлашган бу кошонада Жоли ва Питт энг камида ярим йил яшайди. Шунингдек, янги уй оиланинг қадрдон дўсти ҳисобланмиш Жорж Клуни ҳовлисига яқин жойда жойлашган. Айни дамда Бред Питт “Дунёлар жанги Z-2 ” картинаси билан банд бўлса, унинг турмуш ўртоғи эса сиёсат ва ҳайрия ишлари билан машғул.

Юлдузли жуфтлик жорий йилнинг 29 февраль оқшомида бўлиб ўтган “Оскар” мукофотининг тақдирлаш маросимига боришдан бош тортишди. Миш-миларга кўра, улар маросимга яқин тортишиб қолишган. Шунингдек, уларнинг муҳимроқ ишлари чиқиб қолган тахмин ҳам мавжуд.

Яқиндагина Анжелина Камбожага ташриф буюрди. У 2016 йил сўнгида мухлислар эътиборига ҳавола этилувчи янги фильмнинг суратга олиш ишларига ҳозирлик кўрмоқда. Фильмнинг номи – “Аввал улар менинг отамни ўлдиришди”. У “Аввал улар менинг отамни ўлдиришди: Камбожа қизининг хотиралари” асари асосида суратга олинади. Жолининг биринчи асраб олган фарзанди Мэддокс ҳам Камбожада туғилган.