Жаҳон | 08:49 / 12.03.2016
1377
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Сурия ҳукумати томонидан ярашув тартиби бузилганини айтмоқда

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби Сурия ҳукумат қўшинлари тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга авиазарбалар бераётгани, бу эса эса Сурияда ўт очишни тўхтатиш тартибининг тўғридан-тўғри бузилиши эканлигини айтмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

Кирби АҚШ Сурия ҳукумати бундай ҳаракатларни тўхтатиши ва амал қилишга розилик берган ярашув тартибини бузмаслиги учун Россияни ўзининг Сурия ҳукуматига таъсиридан фойдаланишга чақирди.