Жаҳон | 09:17 / 12.03.2016
1683
1 дақиқада ўқилади

Араб давлатлари лигаси "Ҳизбуллоҳ"ни террорчилик гуруҳи деб тан олди

Араб давлатлари лигаси айни вақтдан бошлаб "Ҳизбуллоҳ" шиалар гуруҳига террорчилик гуруҳи сифатида қарайди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

"Араб давлатлари лигаси ташқи ишлар вазирлари қўмитаси "Ҳизбуллоҳ"ни террорчилик ташкилоти деб тан олишга қарор қилди", деб айтилмоқда лиганинг якуний коммюникесида.

Бу қарор Ироқ ва Ливандан ташқари лиганинг барча аъзолари томонидан маъқулланди.

Аввалроқ Ироқ Форс кўрфази қиролликлари томонидан босим ўтказилаётганига қарамасдан "Ҳизбуллоҳ"ни террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритмаслиги маълум қилинганди.