Жаҳон | 01:29 / 12.03.2016
1662
1 дақиқада ўқилади

Британия ҳарбий самолёти дайди ит деб фалокатга учрашига бир бахя қолди

Буюк Британия Қироллик ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли Tornado ҳарбий самолёти Кипрдаги аэродромга қўнаётганда дайди ит деб фалокатга учрашига бир бахя қолди. Бу ҳақда британ ОАВлари маълум қилди.

Маълумотларга кўра, самолёт ИШИДнинг позицияларига кечки пайт ҳужум қилгандан кейин Кипрдаги Akroiti базасига қўнаётган вақтда унинг олдидан тўсатдан ит пайдо бўлган. Таъкидланишича, самолёт шу вақтда 320 км/сот тезлик билан учаётган бўлган. Журналистларнинг таъкидлашича, самолёт учувчиси ва штурманида тўқнашишдан қочишга имкон бўлмаган, уларда катапулталаш варианти ҳам бўлган, бироқ оқибатда уларни итни уриб юборган.

Тўқнашув оқибатида учувчиларга шикаст етмаган, бироқ самолётнинг шассисига шикаст етган ва бу шикаст бир неча юз минг фунт стерлингга баҳоланган.

Маълум қилинишича, итлар галаси Akroiti базаси ҳудудида егулик излаб, изғиб юради. Бироқ дайди итларга қарши курашиш учун пул ажратилмаган.