Спорт | 23:45 / 12.03.2016
1718
1 дақиқада ўқилади

Месси "Барселона" сафида пенальти амалга ошира олмаслик бўйича рекорд ўрнатди

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 29-турида "Хетафе"га қарши учрашувнинг 11-дақиқасида рақиб дарвозасига белгиланган 11 метрлик жаримани амалга ошира олмади. 28 ёшли футболчи каталон клуби сафида 8 марта пенальтини амалга ошира олмади ва бу билан ўзига хос клуб антирекордини ўрнатди.

Месси бу антирекордга эришишда ўзининг собиқ жамоадоши Самуэль Это'Одан ўзиб кетди. Это'О ҳисобида 7 та шундай "нишонга ура олмаслик" бор эди.

Учрашув 6:0 ҳисоби билан каталонияликлар фойдасига ҳал бўлди.