ОАВ: шифокор қотил-учувчи Любицга машъум авиафалокатдан икки ҳафта олдин касалхонага ётишни тавсия қилган
Germanwings авиакомпанияси самолёти фалокатга учрашидан икки ҳафта олдин шифокор самолётни фалокатга учратган иккинчи учувчи Андреас Лубицни руҳий касалхонага ётқазиш кераклигини тавсия қилган, деб ёзмоқда фалокатни тергов қилиш ва авиафалокатлар таҳлили бўйича ҳужжатга иқтибос келтирган ҳолда The Wall Street Journal нашри.
Маълум қилинишича, шифокор шахсий ҳаёт даҳлсизлиги қонунини бузишдан ҳайиқиб, ҳукумат идораларини учувчининг руҳий даволаниши кераклигидан огоҳлантирмаган.
Фалокат бўйича терговнинг тўлиқ ҳисоботи 14 мартда чоп этилиши керак.
Андреас Лубиц деярли бир йил аввал – 2015 йил 24 мартда Француз Альпларида бортида 149 киши бўлган А320 самолётини атайлаб фалокатга учратган. У экипаж сардори учувчилар кабинасидан ташқарига чиққанидан фойдаланиб, ичкаридан қулфланиб олиб, самолётни тоққа обориб урган.
Аввалроқ учувчи самолёт билан юз берган фалокатдан 7 йил аввалроқ тушкунликдан азият чекишни бошлагани маълум қилинганди.