Жаҳон | 09:44 / 12.03.2016
1617
1 дақиқада ўқилади

Обама энг фавқулодда вазиятларда фуқароларнинг смартфонларига кириш зарурлигини айтди

АҚШ президенти Барак Обама мобиль қурилмалар агар бу терактни бартараф этиш ёки солиқ қонунчилигини бажариш учун зарур бўлса, ҳукумат идоралари уларга кира олишларига имкон берадиган қилиб ясалиши кераклигини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Обама америкаликларнинг фуқаролик эркинларини қўллаб-қувватлашига қарамасдан, фавқулодда вазиятда қандайдир аралашиш имкони бўлиши кераклигини айтди.

АҚШ президенти ташқаридан киришдан ҳимояланган смартфонларни "чўнтакдаги швейцар банкларига" қиёслади.

Таъкидланишича, Обама Apple компанияси сан-бернардинолик террорчининг iPhone’идаги маълумотларга киришни рад этгани сабабли Федерал қидирувлар бюроси компанияга билдирган эътирозларига изоҳ беришдан бош тортган.