Жаҳон | 15:03 / 12.03.2016
6138
1 дақиқада ўқилади
Руҳоний: Эрон — Ироқ уруши йилларида 200 мингдан зиёд эронлик ҳалок бўлган
1980—1988 йилларда содир бўлган Эрон — Ироқ уруши пайтида 200 мингдан зиёд эронлик вафот этган. Бу ҳақда ана шу урушда ҳалок бўлганларни эслаш кунида Эрон президенти Хасан Руҳоний мамлакат Конгрессидаги чиқишида айтиб ўтган.
“1980 йилда бошланган ва қарийиб 8 йил давом этган урушда 200 минг нафардан зиёд эронлик ҳалок бўлган”, — деди Эрон президенти.
Маълумот учун, Эрон ва Ироқ ўртасида бўлган уруш 1980 йилнинг сентябрь ойида бошланиб, 1988 йилнинг август ойига қадар давом этган эди. Урушда ҳалок бўлганлар ҳақида ҳар икки томон ҳам узоқ йиллар мобайнида оғиз очишмади. Мутахассисларнинг фикр билдиришича, мазкур урушда ҳар икки томондан 500 мингдан 1,5 млн нафарга яқин киши ҳалок бўлган.