Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 16:34 / 13.03.2016
2244
1 дақиқада ўқилади
Эрон кунига 4 млн баррел нефть қазиб олишни бошлагач, уни қазиб олишни тўхтатишини маълум қилди
Эрон нефть вазири Бижан Зангане Эрон қачонки, кунига 4 млн баррел нефть олишни бошласагина, уни қазиб чиқаришни тўхтатишни маълум қилди. Бу ҳақда RNS хабар бермоқда.
“Мен нефть қазиб олишни музлатиш борасида ўз фикримни айтгандим. Бугун яна бир бор такрорлайман: Эрон кунига 4 млн баррел нефть қазиб олмас экан, уни тўхтатмайди”, — деди Зангане.
Унинг сўзларига кўра, айтилинган кўрсаткич қайд этилсагина мамлакат Россия ва Саудия Арабистони билан бу борада ҳамкорлик қилади.