Жаҳон | 19:53 / 13.03.2016
1135
1 дақиқада ўқилади

Керри ИШИД 3 ҳафта ичида Сурияда катта талофатлар кўрганини маълум қилди

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ИШИД террорчилик гуруҳи охирги 3 ҳафта ичида Сурияда 3 минг квадрат километр ҳудудни йўқотганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

Керри бу ҳақда Ливия, Сурия, Яман ва Украинадаги вазият муҳокама қилинган Париждаги учрашувда маълум қилди.

Керри кўрсатилган давр ичида 600 нафар жангари йўл қилинганини ва ИШИД жангариларига қарши босим янада кучайтирилишини айтиб ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш