Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 09:22 / 13.03.2016
1106
1 дақиқада ўқилади
"Ростов" футболчилари Россия чемпионати пешқадамлигини қўлга олишди
"Ростов" Россия чемпионатининг 20-турида ўз майдонида ЦСКА клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа пешқадамига айланди.
Голларни 45-дақиқада Дмитрий Полоз ва 90-дақидада Мусса Думбия киритди.
"Ростов" 40 очко тўплаб, 1-ўринга кўтарилиб олди ҳамда ЦСКАни қўшимча кўрсаткичларга кўра ортда қолдирмоқда.
"Ростов" 18 мартда кейинги турда меҳмонда "Амкар" билан учрашади, ЦСКА эса 20 мартда ўз майдонида "Кубан"ни қабул қилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш