Спорт | 01:03 / 13.03.2016
1899
1 дақиқада ўқилади

Битта ўйин учун футболга қайтган Ван дер Сар пенальтини қайтарди

Голландиялик афсонавий дарвозабон Эдвин Ван дер Сар футболга бир ўйинга қайтди ва дарҳол қаҳрамонга айланди.

Эдвин Ван дер Сар ёшлигида "Нордвейк" ҳаваскор футболчилар клубида ўйнаган. Ҳозирда фаолиятини тугатган футболчи жароҳати туфайли ўз дарвозабонини йўқотган ёшлигидаги жамоасининг илтимосини рад эта олмади ва бир ўйинга жамоа дарвозасини қўриқлашга рози бўлди. Таниқли дарвозабон учрашув давомида "жасорат кўрсатиб", 11 метрлик жарима тўпини қайтаришга муваффақ бўлди.

"Нордвейк" ва "Йордан Бойз" ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди.