Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 15:44 / 13.03.2016
3110
1 дақиқада ўқилади
ТИМИ талабалари Тошкентдаги қабристонлардан бирида ҳашар ўтказишди
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидаги "Яланғоч ота" қабристонида ҳашар ва ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.

Унда Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг 100 нафардан ортиқ талабалари иштирок этишди.
Ҳашарда қабристон ҳудуди тозаланиб, дарахтлар оқланди ва уларга шакл берилди. Йўлаклар атрофи супурилиб, ариқ ва лотоклар тозаланди.

