Жаҳон | 10:23 / 13.03.2016
1994
2 дақиқада ўқилади

Туркия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати муҳожирлар қайиғига калтаклар билан ҳужум қилди

Туркия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати калтаклар ёрдамида Грециянинг Лесбос оролига йўл олаётган муҳожирлар қайиғига ҳужум қилди. Аввалроқ Анқара Европа Иттифоқи билан келишув шартларига кўра Европага келаётган қочқинларни ушлаб туришга ваъда берганди.

Шу келишувга кўра Туркия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ходимлари Эгей денгизида, Туркия сув ҳудудида муҳожирлар қайиғига ҳужум қилган.

ОАВда таъкидланишича, муҳожирлар туркларни уларга ҳужум қилишда айбладилар, туркларнинг айтишича, улар қайиқни ундаги йўловчиларига зиён етмаслиги учун тўхтатишга уринганлар.

8 мартда Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасида ўтган 15 соатлик саммитдан кейин Анқара Европа Иттифоқига қочқинлар оқимини ушлаб туришга ваъда берди, Европа Иттифоқи эса Туркияга миграция инқирози билан курашиш учун аввал ажратган 3 млрд евродан ташқари яна қўшимча маблағ ажратишга ваъда берди.

 

Аввалроқ Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу Анқара Европага келган барча муҳожирларни ўзида қабул қилишга ва ўз сув ҳудудларида қочқинларни ушлашга тайёрлигини айтганди.