"Уотфорд" "Арсенал"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди
Бугун Англия Кубогининг чорак финали доирасида "Арсенал" "Уотфорд"га қарши учрашув ўтказди.
Жамоалардан бирининг ғалабаси биринчи учрашувдаёқ кейинги босқич масаласини ҳал қиладиган турнирнинг бу босқичидан "Уотфорд" ўтди.
Мезбонлар иккинчи таймда кетма-кет 2та гол ўтказиб юборишди ва кейин вазиятни ўнглашга улгуришмади. Аввалига Игало ва Гедиура 50 ҳамда 63 дақиқаларда Оспина дарвоза голлар уришган бўлса, ўйин якунланиши арафасида Денни Уэлбек жавоб голи муаллифи бўлди. Натижада, 2:1 ҳисобида ғалаба қилган "Уотфорд" ярим финалда ўйнайдиган бўлди.
12 март куни ҳам турнирнинг чорак финалида 2 учрашув ўтказилган, унда "Эвертон" "Челси"ни, "Кристал Пелас" эса "Рединг"ни бир хил 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратганди.
Чорак финалнинг тўртинчи учрашуви "Вест Ҳэм" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Англия Кубоги
1/4 финал
"Арсенал" - "Уотфорд" - 1:2 (0:0)
Голлар: Игало, 50 (0:1). Гедиура, 63 (0:2). Уэлбек, 88 (1:2).
"Арсенал": Оспина, Мертесакер, Гиббс, Чемберс, Габриэл Паулиста, Езил, Кокелен, Эл-Ненни (Ивоби, 67), Санчес, Жиру (Уолкотт, 68), Кэмпбелл (Уэлбек, 68).
"Уотфорд": Пантилимон, Предль, Каткарт, Ньом, Аке, Беҳрами, Капуэ (Анья, 73), Уотсон, Гедиура (Абди, 77), Игало (Амрабат, 82), Дини.
Огоҳлантиришлар: Пантилимон, 43. Ўзил, 74.
Ҳакам: Марринер.