АПЛ, 30-тур. «Тоттенҳэм» Кейннинг дубли эвазига «Астон Вилла»ни енгди
13 март оқшомида Англия чемпионати 30-туридан ўрин олган яна бир учрашув "Астон Вилла" ва "Тоттенҳэм" жамоалари ўртасида ўтказилди. "Вилла Парк" стадионида ўтган беллашувда "шпорлар" 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг 45 ҳамда 48 дақиқасида "Тоттенҳэм" ҳужумчиси Ҳарри Кейн голлар уриб, жамоаси ғалабасини таъминлади.
Ушбу ғалабадан сўнг "шпорлар" очколар сонини 58тага етказиб, иккинчи ўринга мустаҳкам жойлашди. "Астон Вилла" 16 очко билан ҳамон турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди.
Бугун "Лестер" ва "Ньюкасл" ўртасидаги баҳс ўтказилади.
Англия чемпионати, 30-тур
Астон Вилла – Тоттенҳэм 0:2
Голлар: Кейн, 45, 48
Астон Вилла: Гьюзан, Окоре, Сиссоко, Хаттон, Лескотт, Верету (Грин, 62), Гуйе, Вествуд, Хиль (Синклэйр, 70), Жестед, Айю.
Тоттенҳэм: Льорис, Виммер, Алдервейрелд, Роуз, Дайер, Эриксен (Кэрролл, 78), Дембеле, Алли (Мэйсон, 87), Ламела, Уокер, Кейн.