Жаҳон | 12:36 / 14.03.2016
2130
1 дақиқада ўқилади

БАА мудофаа вазирлиги унинг қирувчи самолёти Яман ҳудудида ғойиб бўлганлигини маълум қилди

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция таркибига кирувчи БАА ўзининг қирувчи самолёти Яман ҳудудида ғойиб бўлганлигини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги хабарига таяниб, Reuters маълум қилмоқда.

Бирлашган Араб Амирликлари мудофаа вазирлиги ахборотига кўра, ҳарбий операцияда қатнашаётган мамлакатнинг қирувчи самолёти радарлардан йўқолган. Хабарда бўлиб ўтган воеқага нисбатан бошқа ҳеч қандай янгилик айтилмаган.

Тайёрлаган:  rah