Жаҳон | 15:12 / 14.03.2016
1791
1 дақиқада ўқилади

БМТда Шимолий Корея етакчисини жиноий жавобгарликка тортиш кераклигини айтишди

БМТ қошидаги инсон ҳуқуқлари қўмитаси терговчиси Дарзуки Дарусман КХДР етакчиси Ким Чен Инни инсониятга қилган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортиш кераклиги ҳақида айтди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

“Мен халқаро ҳамжамиятга илтимос билан мурожаат қилиб, шуни баён қилмоқчиманки, улар КХДРнинг юқори лавозимли шахсларини, жумладан, мамлакат етакчиси Ким Чен Инни қилаётган ишларига жавоб беришга эътиборларини қаратишсин”, — дея таъкидлаган Дарусман.

Унинг сўзларига кўра, Шимолий Корея ядро қуроли ишлаб чиқариш учун етарли ресурсларга эга, ҳолбуки мамлакатнинг аксар аҳолиси учун озиқ-овқат миқдори етарли эмас.