Фан-техника | 17:32 / 14.03.2016
1831
1 дақиқада ўқилади

Британиялик ўсмир дронлар пойгасида ғолиб чиқиб, 250 минг доллар ютиб олди

Дубай шаҳрида британиялик 15 ёшли ўсмир Люк Банистер ва унинг жамоаси Тornado X-Blades Banni-UK бутун дунёдан келган вакиллар иштирокидаги дронлар мусобақасида ғолиб чиқди ва 250 минг доллардан иборат мукофотга эга чиқди. 

The Verge нашрида ёзилишича, World Drone Prix номли бу мусобақада Люкнинг дрони бошқа 150дан ортиқ иштирокчиларнинг дронларини ортда қолдирган ҳолда маррага биринчи бўлиб келган. Иккинчи ўринни турнир аввалида асосий фаворит сифатида қаралган маҳаллий жамоа Dubai Dronetek эгаллаган.

Бу йилги турнир аввалги йиллардагидан кўра кўпроқ қизиқишларга сабаб бўлди. Дубайдаги бу турнирнинг мукофот жамғармаси 1 млн долларни ташкил этади.

Кейинги чемпионат 2016 йилнинг 17-22 октябрь кунлари давомида ўтказилади.