Жамият | 19:13 / 14.03.2016
7546
2 дақиқада ўқилади

Камолиддин Раҳимов вафотидан аввал нима демоқчи бўлган?

Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Раҳимов вафотига 25 февраль куни бир йил тўлди. Шу муносабат билан ўзбек санъати устунларидан бири, ўз ижро мактабини ярата олган хофиз ҳақида “Даракчи” нашри катта мақола тайёрлади. Унда ижодокорнинг ҳаёти ва ижод йўли батафсил ёритилган.

Хофизнинг 33 йиллик қадрдони Носирхон Турсунов вафотидан олдинги воқеаларни хотирлади: “Вафотидан бир кун аввал мени сўратган экан. Фарзандлари қўнғироқ қилиб, “тез йўлга чиқмасангиз бўлмайди”, дейишди. 25 февралда йўлга чиқдим, бироқ ҳофиз билан кўришиш насиб этмади, улгуролмай қолдим... Нимадир айтмоқчи бўлганлар. Ўйлаб, пойтахтда ҳам марака ўтказиш керак демоқчи бўлгандирлар, деган хаёл билан Тошкентда ҳам фарзандлари билан бирга марака ўтказдик”.

Маълум бўлишича, Камолиддин Раҳимов ўтган йилнинг май ойида концерт беришни режалаштирган. Бироқ жигар билан боғлиқ муаммо сабабли ҳасталаниб, 2015 йилнинг 25 февраль санасида комага тушиб қолган ва вафот этган.

Айни кез санъаткорнинг ижодини фарзандларидан Ҳусанжон Раҳимов давом эттирмоқда.