Спорт | 10:17 / 14.03.2016
1917
1 дақиқада ўқилади

Марко Ройс: «Аввалига мухлиснинг ўлими ҳақида билмадик. Энди ўйин худди бўлиб ўтмагандек»

Германиянинг «Боруссия» Дортмунд клуби яримҳимоячиси Марко Ройс мамлакат чемпионатининг «Майнц»га қарши учрашуви (2:0) пайтида вафот этган мухлис борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Майдонда туриб трибунада нима бўлаётганини тушунмадик. Ҳаттоки ҳакам биздан стадиондаги атмосфера нега бунақа, қайғули деб сўради. Ўйиндан кейин бизга ҳаммасини айтиб беришди. Ўйин энди худди бўлиб ўтмагандек туюлиб қолди. Бу шунчаки трагедия. Орқага қайтиб, мухлисларга бунинг учун миннатдорчилик билдириш ягона тўғри йўл эди», – дея таъкидлади немис футболчиси.

Эслатиб ўтамиз, учрашув пайтида ҳалок бўлган мухлис шарафига стадион You’ll Never Walk Alone қўшиғини куйлаганди.

"Боруссия" Д жамоаси мухлиси "Майнц"га қарши ўйин вақтида жон берди

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш