Жаҳон | 14:36 / 14.03.2016
1887
1 дақиқада ўқилади
Покистондаги сув тошқинлари туфайли 49 киши ҳалок бўлди
Покистонда давом этаётган кучли ёмғирлар туфайли юз берган сув тошқинлари 49 кишини ҳаётдан олиб кетди. Бу ҳақда 14 март куни Покистон ФВВга асосланган ҳолда РИА Новости хабар берган.
Мамлакатда кучли сув тошқинлари ўтган ҳафта ўртасида Белужистонда бошланган. Кейинроқ сув тошқинлари бошқа ҳудудларга тарқалган.
Белужистонда 18 киши ҳалок бўлган, Панжобда эса қурбонлар сони 10 кишини ташкил қилган. Шунингдек, қабилалар бошқарувидаги ҳудудларда 15 киши, Ҳайбар-Пахтунхвада эса 6 киши ҳалок бўлган.
Хабарда бу сув тошқинлари жами 80 кишининг жароҳатланишига ва 75 уйнинг вайрон бўлишига олиб келгани айтилган.