Фан-техника | 18:00 / 14.03.2016
2106
1 дақиқада ўқилади

Samsung Galaxy S7 ва iPhone 6s’нинг сувга чидамлилиги текшириб кўрилди

SquareTrade компанияси iPhone 6s ва Samsung Galaxy S7 ўртасида навбатдаги синов тестини ўтказди — смартфонларнинг сувга чидамлилиги аниқланди, деб ёзмоқда CNET нашри.

Қўлга киритилган натижаларга кўра, Galaxy S7 iPhone’га қараганда сувга чидамли бўлиб чиқди, аммо унинг сув ўтказмаслик хусусияти тамоман мукаммал эмаслиги маълум бўлди.

Икки метр чуқурликдаги сув остида сақлаб турилган Galaxy S смартфони динамикаси зарар кўрди. Синовнинг 24 дақиқасида iPhone ишдан чиққан.