Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:01 / 15.03.2016
1903
1 дақиқада ўқилади
Бошқирдистондаги турар-жой биносида юз берган ёнғин 12 кишини ҳаётдан олиб кетди
Бошқирдистоннинг Стерлитамак шаҳридаги бир қаватли хусусий турар-жой биносида чиққан ёнғин туфайли 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика ИИВ хабар берган.
Турар-жой биноси ушбу шаҳарда истиқомат қилувчи 31 ёшли эркак ҳамда 53 ёшли аёлга тааллуқли бўлган.
Воқеа жойида Республика ИИВ эксперт-криминал марказнинг криминал лабораторияси иш олиб бормоқда.
Полиция ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаштирмоқда.