«Ньюкасл» Бенитес бошқарувидаги илк учрашувда «Лестер»дан мағлуб бўлди
Англия чемпионати 30-турида мусобақа етакчиси «Лестер» жамоаси ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалабага эришди.
Учрашувнинг 25-дақиқасида «тулкилар»нинг япониялик легионери Шинжи Оказаки акробатик зарбаси билан ҳисобни очди.
Ўйинда бошқа гол урилмади Рафаэль Бенитеснинг «Ньюкасл» бош мураббийлигидаги илк учрашуви мағлубият билан якунланди.
Эндиликда «Лестер» жуда муҳим уч очкони қўлга киритди. Жамоа 63 очко тўплаган ҳолда чемпионлик пойгасида «Тоттенҳэм» билан орадаги 5 очколик фарқни сақлаб қолди. «Ньюкасл» эса 19 ўринда қолмоқда - 24 очко.
Англия чемпионати, 30-тур
Лестер – Ньюкасл 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 25 Окадзаки.
Лестер – Шмейхель, Симпсон, Морган, Хут, Фукс, Марез, Канте, Дринкуотер, Олбрайтон (Ульоа, 75), Оказаки (Шлупп, 65), Варди.
Ньюкасл – Эллиот, Янмат, Тэйлор, Ласселс, Колбэк, Анита (Таунсенд, 56), Шелви (Думбия, 87), Перес (де Йонг, 71), Вейналдум, Сиссоко, Митрович.