ОЧЛ, 3-тур: "Локомотив" сафарда Эроннинг "Сепаҳон" жамоасини мағлубиятга учратди
Бугун, 15 март куни Осиё чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Эронда "Сепаҳон"га қарши баҳс олиб борди.
Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланган бу баҳсда мезбонлар тўлиқ устунлик қилишди ва якунда 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Ўйиннинг 15 дақиқасида Марат Бикмаев ҳисобни очди. Ўйин якунланишига бир неча дақиқа қолганида Сардор Мирзаев якуний ҳисобни ўрнатди - 0:2.
"Сепахон" - "Локомотив" 0:2
Гол: Марат Бикмаев 15, Сардор Мирзаев 87.
"Сепахон": Аҳмади, Карими, Ҳолатборий, Карами, Ибричич, Мусаев, Падовани, Ғодифор, Перрейра, Фозили, Рошандел.
"Локомотив": Игнатий Нестеров, Шерзод Файзиев, Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев, Олег Зотеев, Кахи Махарадзе (Сервер Жепаров 46), Тимур Копадзе, Санжар Шоаҳмедов (Қувондиқ Рўзиев 76), Сардор Мирзаев, Марат Бикмаев (Сергей Прохоров 85), Темурхўжа Абдуҳолиқов.