Жаҳон | 15:06 / 15.03.2016
1060
1 дақиқада ўқилади

Песков: Москва Суриядан қўшинларни олиб чиқиб кетишда Асадга босим кўрсатмаяпти

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Суриядан ҳарбий-космик кучларини олиб чиқиши билан Сурия президенти Башар Асадга босим кўрсатмаяпти. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Йўқ, мумкин эмас”, — деди Песков. У Россиянинг бу қадамини Женевада ўтган Сурия масаласида расмий Дамашқнинг тутган ўрнидан норози бўлинганлиги билан йўйилган саволга ана шундай жавоб берган.

У, шунингдек, рус ҳарбийларининг Суриядан олиб чиқиб кетилиши Россия президенти Владимир Путиннинг қарори билан эмас, балки музокаралар натижаси эканлигини таъкидлаб ўтган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш