Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:26 / 15.03.2016
1373
1 дақиқада ўқилади
Радага Россия билан дипломатик муносабатларни узиш ҳақидаги қонун лойиҳаси киритилди
Украина Олий радасига Россия билан дипломатик муносабатларни узиш ҳақида қонун лойиҳаси киритилди, деб хабар бермоқда RNS нашри.
Таъкидланишича, ҳужжат 15 мартда рўйхатга олинган.
Ҳужжатнинг муаллифлари Радикал партия аъзолари Оксана Корчинская, Юрий-Богдан Шухевич ҳамда “Блок Пётра Порошенко” фракциясидан Олег Петренко ва депутат Владимир Парасюк ҳисобланади.
Украина парламенти сайтида ҳужжат матни чоп этилмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш