Жамият | 10:06 / 16.03.2016
5827
1 дақиқада ўқилади
Денгиз мушуги балиқ ейиш учун ресторанга уч марта ташриф буюрди
Ирландия шаҳридаги балиқ ресторанига ноодатий меҳмон ташриф буюрди.
Сэмми лақабли денгиз мушуги балиқ ейиш мақсадида узун йўлни босиб ўтди. У ресторанга бир кунда уч марта ташриф буюрган. Бироқ улкан жониворнинг йўл юриб, чарчаган аҳволини кўрган ресторан ходимлари, денгиз мушугининг уйи - табиат эканини тушунишди ва энди таомни у яшайдиган жойга элтиб беришга қарор қилишди.