ЕЧЛ. «Атлетико» пенальтилар сериясида «ПСВ»ни енгиб чорак финалга чиқди
Европа чемпионалар лигасининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Атлетико" - "ПСВ" тўқнашуви тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди.
Голландияда 2 ҳафта олдин ўтказилган биринчи ўйинда ҳисоб очилмаганди. Мадриддаги учрашувда ҳам дарвозани ишғол қилиш учун жамоаларга 120 дақиқа камлик қилди.
Пенальтилар сериясида эса томонлар 8 мартадан зарба ижро этишди. "ПСВ"нинг саккизинчи зарбасида тўп тўсинга тегди. Бу вазиятда жамоа ярим ҳимоячиси Лусиано Нарсинҳ хато қилди. Мадридликлар эса барча зарбаларни голга айлантириб, чорак финал йўлланмасига эга бўлишди.
Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал, жавоб ўйини
Атлетико (Испания) – ПСВ (Голландия) 0:0. Пенальтилар бўйича - 8:7.
Атлетико – Облак, Хименес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин (Люка Эрнандес, 89), Коке, Сауль, Феррейра Карраско (Краневиттер, 75), Габи, Гризманн, Фернандес (Торрес, 56).
ПСВ – Зут, Брума, Изима-Мирен, Морено, Гуардадо, ван Гинкел, Проппер, Арьяс, Виллемс (Бренет, 75), де Йонг (Нарсинх, 118), Локадия (Лестьенн, 87).
Огоҳлантиришлар: Локадия (30), де Йонг (66), Гуардадо (120), ван Гинкел (120).
Биринчи ўйин – 0:0.