Обама ўз рафиқасининг ташқи кўринишини юқори баҳолашини айтди
АҚШ президенти Барак Обама ўзининг рафиқаси Мишелнинг ташқи кўринишини юқори баҳолашини айтди. Обама бу ҳақда Time журналига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Обама журнал билан қизлар дуч келадиган муаммоларни муҳокама қилди. “Сиз икки қизнинг отаси бўлганингизда кўпроқ нарса сезасиз”, деб айтди Обама.
Обаманинг айтишича, ёш аёллар ўз қиёфалари борасида катта босимни ҳис қиладилар. Обама ўз қизлари ҳақида гапириб, қизлари Малия ва Сашанинг “ажойиб ташқи кўринишга эга онаси борлигини ва уларнинг отаси буни қадрлашини” айтди. Обаманинг айтишича, бу қизларига гўзаллик стандартларини тўғри баҳолашга ёрдам беради.
“Мен ёш авлод учун маданият бироз кўпроқ ўзгаради, деб ҳисоблайман. Оқ танли, лотин америкалик ва қора танли болалар гўзаллик эталони сифатида кўрадиган нарсалар менинг ёшлигимдагидан анчагина кенгроқдир”, деб қўшимча қилди Обама.