Жаҳон | 22:24 / 16.03.2016
2188
1 дақиқада ўқилади

Парижда терактларни тайёрлашда гумон қилинган 4 киши ҳибсга олинди

Франциянинг аксилтеррорчилик полицияси Париж марказида теракт тайёрлашда гумон қилинган 4 нафар ислом радикалини ҳибсга олди, деб хабар бермоқда TF1 каналига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, Париж четида 3 киши ва бир нафар аёл ушланган. Хавфсизлик хизматлари уларнинг ислом жангарилари билан алоқалари борлиги ҳақида маълумотларга эгалар.

Полиция улардан автомат учун патронлар ва компьютер ускунасини тортиб олган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш