Жаҳон | 21:56 / 16.03.2016
1142
1 дақиқада ўқилади

Путин Сурияда хизмат ўтаган ҳарбийларни давлат мукофотлари билан тақдирлайди

Россия президенти Владимир Путин 17 мартда Сурияда махсус вазифаларни бажарган ҳарбийлар ва ҳарбий-саноат мажмуаси мутахассисларига давлат мукофотлари топширади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

“Тадбирга Ҳарбий-коинот кучлари, Қуруқликдаги қўшинлар ва Ҳарбий-денгиз флотининг 700 дан кўпроқ аскар ва зобитлари ҳамда ҳарбий-саноат мажмуаси вакиллари таклиф қилинган”, дейилмоқда хабарда.

14 мартда кечки пайт Владимир Путин 15 мартдан Суриядан Россия қуролли кучларининг асосий кучларини олиб чиқишга буйруқ берди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш