Жаҳон | 19:42 / 16.03.2016
901
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони Суриядан Россия қўшинларининг олиб чиқилишини ижобий баҳолади

Суриядан Россия қўшинларининг олиб чиқилиши Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр томонидан “ижобий қадам” дея баҳоланди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Ал-Жубайр бу қадам Башар Асадни ён босишга мажбур қилишига умид билдирди.

“Биз бу ҳолат “Женева-1” декларациясига асосланган сиёсий жараённи тезлаштиришга ҳамда Асад тузумини сиёсий ўтиш жараёнини якунлаш учун зарур бўлган ён босишга мажбур қилишига умид қиламиз”, деб айтди ал-Жубайр.

Аввалроқ ал-Жубайр Сурия президенти Башар Асад ўз лавозимидан иложи борича тезроқ кетиши кераклигини айтганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш