Ўзбекистон | 14:07 / 16.03.2016
2078
1 дақиқада ўқилади
Ёғингарчилик оқибатида Тошкентнинг айрим йўллари сув остида қолди
Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳида 16 март куни Тошкент шаҳрида бўлган ёғингарчилик оқибатида сувда қолиб кетган айрим жойлар ҳақида сўз боради.
Фойдаланувчилар томонидан қолдирилган изоҳга кўра, Тошкент шаҳридаги айрим жойлар, жумладан, Юнусободдаги “Гранд Холл”, Чилонзор улгуржи савдо маркази, Ўзгариш ҳамда Эркин кўприклари атрофидаги йўлларни сув босганини билиш мумкин.
Натижада ушбу йўлларда автомобиллар ҳаракатланиши қийинлашган. Тирбандликлар вужудга келган.