Жамият | 21:25 / 17.03.2016
3340
1 дақиқада ўқилади

“Икс одамлар: Апокалипсис” фильмининг янги трейлери чиқарилди

20th Century Fox кинокомпанияси яқин орада экран юзини кўражак “Икс одамлар: Апокалипсис” фильмининг янги трейлерини чиқарди.

Фильмни режиссёр Брайан Сингер суратга олган. Фильмда актёрлар Жймс Макэвой, Майкл Фассбендер, Женнифер Лоуренс, Оскар Айзек, Оливия Манн, Николас Холт, Софи Тернер, Роуз Бирн ва бошқалар роллар ижро этишган.

Янги фильмда ўлим билмас қаҳрамонлар профессор Ксавьенинг одамлар ва мутантлар биргаликда тинч яшай олиши ғоясига қарши чиқадилар. Фильмдаги қаҳрамонлардан бири Магнето Апокалипсис исмли қаҳрамон таъсирига тушади.

Фильм 2016 йил 27 майда экранларга чиқарилади.