Жамият | 17:05 / 17.03.2016
1736
1 дақиқада ўқилади
Андижонда одам уриб кетган ҳайдовчининг қочиб кетиши натижасида жабрланувчи ҳалок бўлди
Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган М.Виктория Бобур маҳалласидаги йўлни кесиб ўтаётганида катта тезликда келаётган “Спарк” автомашинаси бошқарувни йўқотиб, уни уриб юборади. Ҳайдовчи эса жабрланувчига ёрдам бериш ўрнига воқеа жойидан қочиб кетади. Натижада жабрланувчи ҳаётдан кўз юмади. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузар ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилди. Кўп ўтмай ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Андижон туманида яшовчи Қ.О содир этгани аниқланди.
Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.