Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:25 / 17.03.2016
1635
1 дақиқада ўқилади
Калифорниядаги нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди
Бугун 17 март куни Калифорнияда жойлашган Exxon Mobil нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди. Маҳаллий ОАВнинг хабарига кўра, айни пайтда воқеа жойига ўт ўчириш хизмати ходимлари ёрдамга етиб келганлар ва оловни ўчиришга уринмоқдалар.
Ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлган омил маълум эмас. Тахминларга кўра, бунга электр энергияси тармоғидаги қисқа тўқнашув туртки бўлган. Воқеа пайтида ҳалок бўлганлар ёки жабр кўрганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш