Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 23:32 / 17.03.2016
2134
1 дақиқада ўқилади
Ўшда чиқинди полигонида одамлар яшаши маълум қилинди
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида чиқинди полигонида одамлар яшайди, деб хабар бермоқда Қирғизистон давлат экология ва техник хавфсизлик назорати матбуот хизмати.
Унинг маълумотларига кўра, маҳаллий аҳоли чиқиндихонага вагон олиб келиб, у ерда оилалари билан бирга яшайди. Полигон Ўш-Бишкек автомобиль йўли яқинида жойлашган ва экологияга салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун учун давлат назорати Ўш мэриясига чиқиндихонани бошқа жойга кўчириш бўйича бир неча бор кўрсатма берган.