Жамият | 19:15 / 18.03.2016
3333
1 дақиқада ўқилади

Интернетда аёллар ўртасидаги жанг автомобилларга кўчгани видеоси тарқалди

Интернет тармоқларида икки жиззаки аёлнинг шармандали мунозараси омма эътиборини тормоқда.

Аввалига биринчи аёл иккинчисини урган ва норозилигини билдириб, ўз машинасига ўтирган. Аламзада иккинчи аёл иккиланмасдан ўз машинасида “душмани”нинг машинасига бориб уради. Биринчи аёл ҳам қарздор бўлиб қолмасдан ўша заҳоти жавоб қайтаради. Шу тариқа, қўл жанги сирпанчиқ йўлларда машина уруштириш билан давом этади.

Жанжал пайтида йўлда бошқа автомобиллар бўлмаган, йўловчилар хавфсиз масофада бўлишган.