Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 09:27 / 19.03.2016
1785
1 дақиқада ўқилади
Диаби 2014 йилдан буён илк марта расмий ўйинда майдонга тушди
«Марсель» жамоаси яримҳимоячиси Абу Диаби Франция чемпионатининг навбатдаги турида «Ренн»га қарши учрашувда (2:5) майдонга тушди.
Мезбонларнинг мағлубияти билан якунланган бу ўйиннинг 78-дақиқасида у яримҳимоячи Флориан Товенни алмаштирди.
Шу тариқа, Диаби 2014 йилнинг 23 сентябридан бери илк марта расмий учрашув ўтказди. Ўшанда у «Арсенал» сафида «Саутҳемптон»га қарши ўйнаган ва қаттиқ жароҳат олиб майдонни тарк этганди.