Жаҳон | 12:18 / 19.03.2016
1970
1 дақиқада ўқилади

Fly Dubai авиакомпанияси Ростовда қулаган Boeing самолётида Ўзбекистон фуқароси бўлганини тасдиқлади

Fly Dubai Ростовда қулаган самолётида бўлган йўловчиларнинг фуқаролигига аниқлик киритди. Компания баёнотида маълум қилинишича, бортда Россиянинг 44 нафар, Украинанинг 8 нафар, Ҳиндистоннинг 2 нафар ва Ўзбекистоннинг 1 нафар фуқароси бўлган.

Авиакомпания марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 19 март, шанба куни FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 лайнери Россиянинг Ростов-Дон шаҳри аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида 62 киши — 55 йўловчи ва экипажнинг 7 аъзоси ҳалок бўлган.

Бундан олдинроқ, ушбу самолёт бортида бўлганлардан бири ўзбекистонлик бўлгани ҳақида хабар чиққан, Ўзбекистон ТИВ бу маълумотни текширишга киришганди.

Ростовда ҳалокатга учраган самолётда бўлганларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинди