Жаҳон | 16:25 / 19.03.2016
1664
1 дақиқада ўқилади

Ҳалокатга учраган “Боинг” учувчилари ва ростовлик диспетчерлар ўртасидаги суҳбат эълон қилинди

DonDay.ru нашри Flydubai авиакомпаниясининг ҳалокатга учраган Boeing 737-800 лайнери учувчилари ва ростовлик диспетчерлар ўртасида бўлган сўзлашувнинг аудиоёзувини эълон қилди.

Суҳбатдан шуни англаб етиш мумкинки, учувчи парвоз вақтида ҳеч қандай муаммодан шикоят қилмаган ва парвоз штатда кўрсатилганидек режимда давом этган. Нашрнинг қайд этишича, биринчи учувчи дипетчерлар билан узоқ вақт об-ҳавони муҳокама қилган. У кучли шамолдан огоҳлантирилишига қарамай самолётни қўндиришга ҳаракат қилган.

Маълумот ўрнида: Flydubai авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолёти 19 март куни Ростов Дондаги аэропортга қўниш вақтида ҳалокатга учради. Унинг бортида 62 нафар йўловчи бўлган ва уларнинг барчаси ҳалок бўлган.