Жаҳон | 16:38 / 19.03.2016
1406
1 дақиқада ўқилади
Истанбулдаги теракт вақтида 12 нафар хорижлик жабрланган
Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 19 март куни Истанбулда юз берган теракт натижасида 36 киши жабрлангани ҳақида маълумот берди. Рейтер агентлиги хабарига кўра, уларнинг 12 нафари хориж мамлакатлари фуқароларидир.
Бундан олдинги хабарларда террорчи ҳудкуш шаҳарнинг сайёҳлар гавжум бўлган Истиқлол кўчасидаги савдо мажмуаси олдида портлатиши туфайли 4 киши ҳалок бўлгани ва 20 киши жароҳатлангани айтилганди. Бу маълумот Истанбул губернатори Васип Шаҳин томонидан тасдиқланган.
Жароҳат олганлардан 3 нафари Исроил фуқаролари экани тасдиқланган.
Интернетда воқеа жойида олинган видеотасвирлар тарқалган.